Ассалому алайкум! Ёшим 25 да, 1 қизим бор. Турмушимга 3 йил бўлди. Афсуски, эрим эрка кенжа ўғил. Уч қиздан кейин туғилган. Ота-онаси қийналиш, оғир меҳнат қилишдан асраб улғайтирган. Айтгани доимо муҳайё. Тўйдан кейин 2 йил ишламади. Ота-онасининг нафақаси ортидан кун кўриб келяпмиз. Орамиздаги эр хотинликдан бошқа нима гап бўлса дарров онасига айтади. 3 ойлик келинлигимдан бошлаб хиёнатига дуч келяпман. Ажрашишга юрагим бетламаяпти. Маслаҳат беринг, унинг феълини қандай ўзгартирай? Қандай қилиб оиламни асраб қолай?
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг феълини ўзгартира олмайсиз. Сиз ўзингизнинг феълингизни ўзгартиришингиз керак. Ҳар бир инсонга яраша, яъни феълига яраша ўзига жуфти ҳалол берилади. Сизга шундай жуфти ҳалол берилган экан, демак ўз устингизда кўп ишлашингиз керак. Илмларингизни кўпайтиришингиз, дунёқарашингиз ҳақида мулоҳазалар қилишингиз, ўзингизга бўлган қадр-қимматингиз ҳақида ҳам ўйлаб кўришингиз керак. Валлоҳу аълам!