Ассалому алайкум! Инсони жони узилганда эгнида бўлган кийимларини ювиб, покиза қилиб, ака-укалари кийса бўладими? Қимлар кийса афзалроқ? Яқинда хўжайинимларнинг жиянлари ўтиб қолди, ёш йигит эди. Эгнида бўлган кийимларини қайнонамлар кийдирманг, ерга кўмиб юбориш керак, дебдилар. Лекин йигитнинг укаси акамни кийимларини киймоқчиман, деяпти. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Шариатда маййитнинг бирор буюмини кўмиб юборишга кўрсатма йўқ. Унинг нарсаларидан фойдаланиш ихтиёриш иш ва жоиз. Валлоҳу аълам!