Жавоб бeринглар

11:00 / 11.04.2017 | Савол | 1297
Ассалому алайкум! Илтимос мeнинг саволларимга жавоб бeринглар.3саволим жавобсиз қолмоқда.1-Тавбаси қабул боладими?ва яна битта савол жавобсиз.илтимос сизлардан жавобларингизни кутяпман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1-саволингизга жавоб берилган. Билмадик нима сабабдан сизга етиб бормади. У қуйидагича «Аллоҳ сақласин! Аллоҳ таоло истаган бандасининг ширкдан бошқа гуноҳини мағфират қилишини айтган. Куфр келтирган кишига қилган ишининг оқибати тушунтирилиб уч кун тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса, уни тег қўйилади. У киши астойдил тавба қилиши, амалларини ўрнида қилиши лозим. Тавба қилса, Аллоҳнинг мағфиратидан умидвор бўлиш, бу ишни сир сақлаш ва бошқа эсга олмаган яхши. Валлоҳу аълам!» эди. Қолган саволларингиз ҳақида билмадик. Агар хоҳласангиз яна беринг