Ассалому алайкум! Мен фарз, суннат, вожиб намозларимда доим саждада ичимда дуо қилганман, илтижоларимни айтганман, овоз чиқармаганман. Бошқа жавобда тасбеҳдан бошқа нарса йўқ дебсиз, энди аввалги ўқиган намозларимнинг ҳукми қандай? Улар бузилганми?
– Ва алайкум ассалом! Модом тил билан талаффуз қилмаган бўлсангиз, бузилмаган. Валлоҳу аълам!