Қуръонни ёдлаш

01:06 / 04.07.2020 | Matluba | 491
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, мен Қуръони каримни ёдлашни, ўзим бемалол ўқишни хоҳлайман. Бунинг учун аввало араб алифбосини ўрганиш керак. Лекин мен билмайман, танишларимдан сўрасам Қуръонни биладиган одам билан ўрганиш керак, дейишди. Афсуски карантин туфайли ўргатишга одам тополмадим. Илтимос маслаҳат берсангиз, қандай араб тилини ўрганиб, Қуръонни ёдлашим мумкин? Ҳар кунимиз ғанимат, Аллоҳнинг каломини ўқишни жудаям хоҳлайман. Мақбул йўлни айтсангиз. Жавоб учун раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

Ва алайкум ассалом! Устоз топилгунча интернетдаги сайтдан, масалан quran.uz сайти ва каналидан фойдаланиб туришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!