– Ва алайкум ассалом!
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Мадинада ўлса, ўша ерда ўлсин. Албатта мен унда ўлган кишини шафоат қиламан”, дедилар. Термизий ривоят қилган. (3917)
Бу ҳадисни бориб ўша ерда ўлиш керак экан, деб тушунилмайди. Чунки ўлим инсоннинг қўлида эмас. У Аллоҳнинг иродаси ва қудрати билан бўлади. Аммо бу ерда Мадинада яшаш ва у ерда то ҳаётининг охиригача қолишга тарғиб маъносида айтилган.
Валлоҳу аълам!