Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Турмуш ўртоғим намоз ўқимайди. Уни қандай қилиб намозга қизиқтирай? Телефонига электрон исломий китоблар, намоз китоблар ҳам тортиб қўйдим, лекин ўқимаяпти. Доим қарасам ўйин ўйнаб ўтирадилар телефондан. Нима қилай? Қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳнинг қўлида. Аллоҳдан умид қилиб, сўрайверинг. Ўзингиз намуна бўлар даражада Аллоҳнинг йўлида мустаҳкам бўлинг ва сабр қилинг. Роббул аламиндан турмуш ўртоғингизга ҳидоят сўраб қоламиз. Валлоҳу аълам!