Илоҳий табиблик бор нарсами?

11:24 / 04.07.2020 | Munisaxon | 496
Ассалому алайкум! Онам табибман дейдилар. Авваллари кўп кишилар келиб тузалишган экан. Қўни-қўшнилар ҳам келишган. Ҳозир бу ишни қилмаяптилар, лекин “сени узатай яна бошлайман” деяптилар. Аслида илоҳий табиблик бор нарсами? Шундай қобилият инсонларга бериладими? Менга маслаҳат беринг нима қилишим керак? Онамни бундан қайтарайми? Қандай қайтарилади? 5вақт намоз ўқийман. Қуръон ўқишни биламан. “Табиблигим учун қанча азоб еганман, қилмасам азоб ейман” дейдилар. Қандай қилиб одамлар тузалишади ҳеч тушунмайман. Бунга ишонсам куфр эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Аллоҳ таоло бирор билимга нисбатан иқтидор ва қобилият беради, аммо онанинг қорнидан тайёр биладиган қилиб тушириб қўймайди. Ўша иқтидорни билим билан йўлга қўйиш керак. Бу табибликка ғайб ишлари аралашадиган бўлса, албатта бу ширкдир.  Валлоҳу аълам!