Ассалому алайкум! Аёл киши эри билан ётоғини алмаштириши ёмонми? Ёш болам бор. Гоҳида ёнида ухлаб қоламан, гоҳида залда гиламни устида ўзим хоҳлаб ухлаб қоламан. Айтишларича, аёл киши ётоғини тарк этиши гуноҳ дейишади. Айримлар аёл хоҳлаган жойида ётса бўлади. Ўша уйни эркак киши тарк этса гуноҳ дейишади. Шу қанчалик ҳақиқат?
– Ва алайкум ассалом! Бу эркакнинг истагига боғлиқ. Қасддан тарк қилмаса, гуноҳ эмас. турмуш мустаҳкамлиги учун тавсия қилинади холос. Эрларга аёлини бошқа хонага чиқиб ҳижронда қолдирмаслик буйрилган. Валлоҳу аълам!