Исм ҳақида

11:37 / 11.04.2017 | Савол | 1780
Ассалому алайкум! Учта қизим бор. Бу сафар ҳам УЗИ қизалоқ деди. Исмини Зиннура қўймоқчимиз, бўладими? Ўғил бўлсаям, қиз бўлсаям берган неъматига шукур. Дуо қилинг опажон исломий, ақлли фарзанд бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Зиннура» лафзан хато, тўғриси «Зуннур» ва у ўғилболаларга хосдир. Усмон розияллоҳу анҳуга «Зуннуройн», яъни икки нур соҳиби лақаби берилган. «Зу» эгаси, соҳиби деганидир. Демак, бу исмнинг маъноси нур эгасидир. Аёлларга эса «Зу» эмас, «Заат» ёки «Зот» ишлатилади. Мисол Асмо бинт Абу Бакрнинг лақаблари «Заатуннитаақойн» ёки «Зотуннитоқайн» бўлган. Шунга кўра сиз қизалоғингизга «Заатуннур» ёки ўзбекчалаштириб «Зотуннур», деб исм қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.