Ассалому алайкум! «Islom.uz» сайтининг савол-жавоб рукнида «Намоз ўқилганда нотўғри талаффуз қилинган ҳар бир ҳарф ояти кариманинг маъносини ўзгартириб юборади, бундай қироат намознинг бузилишига сабаб бўлади» дейилган, шундайми? Асл муслима аёл бўлишим учун араб тилини ҳам ўрганишим керакми? (Ҳарфларни тўғри талаффуз қилишим учун). Намоз ҳақида озгина тушунчага эга бўлдм. Ҳижобга кирдим. (Алҳамдулиллаҳ). Лекин, мукаммал ўрганишни ният қилгандим. Устозим йўқ. Битта қизим билан тураман. Ўқиганимда талаффузим тўғри ё нотўғрилигини қандай билсам бўлади? Бирор кишининг товушини чиқариб ўқиган намозини эшитишим керакми? Ҳижобли қўшниларимдан савол сўрасам, билмайман деб айтишди. Масжидда доим эркаклар бўлади. Аёллар учун исломий илм олиш масканлари борми? Маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имкон қадар секин-секин ўрганиб борасиз. Араб тилини тўлиқ билишингиз шарт эмас, ҳарфларни тўғри талаффуз қилишни билиб олсангиз бас. Ҳозирги кунда буни ўрганиш имконияти интернет оламида ҳам мавжуд. Масалан: «қуръон.уз» сайтида ҳам яхши дарсликлар бор. Аллоҳ муваффақ қилсин. Валлоҳу аълам