Намоз ҳақида

11:39 / 11.04.2017 | Савол | 1255
Ассалому алайкум! 6 ёшли фарзандим бор, намоз ўқиган пайтимда ёнимга туриб намоз ҳаракатларини мендан кўриб такрорлайди. Савол: унга ўргатиш мақсадида намозни овозимни сал чиқариб ўқисам буни намозга таъсири йўқми? Бераётган маслаҳатларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл киши намозида ўзига эшитиладиган даражада овоз чиқаради. Ундан ортиқ, яъни бошқага эшитиладиган даражада чиқариши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!.