Соқитлик

02:24 / 13.07.2020 | Мохичехра | 449
Ассалому алайкум! Дугонам ёшлигидан тери касаллик билан оғрийди. Медицина, ҳар хил таблеткалар, препаратлар билан ҳам тузалмабди. Шунга дам солдириш маслаҳатини беришибди. Бир отинойини олдига боришганда соқитлик( сут, туз, думба ёғи, қуруқ чой, шундай нарсалар) беришингиз керак ҳар фаслда(яъни баҳор, ёз, куз, қишда) дебди. Бу қанчалик тўғри? Динимизда шундай амаллар ҳам борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. бидъат. Шаръий руқялар қилсин. Валлоҳу аълам!