Қурбонлик

19:42 / 05.07.2020 | lazi_fayzullayeva | 612
Ассалому алайкум! Қурбонлик қилмоқчимиз. Эр ва хотин пул қўшиб битта қўйни қурбонлик қилса бўладими? Ёки ҳар ким алоҳида қилиши керакми? Илтимос, шу саволга батафсил жавоб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилиш моли нисобга етган кишига вожибдир. Агар сизнинг молингиз ҳам, эрингизнинг моли ҳам нисобга етган бўлса, ҳар иккингиз ўзингиз учун ўз молингиздан алоҳида-алоҳида иккита қурбонлик қилишингиз лозим. Батафсил жавоб сўраш шарт эмас. Биз ўзимиз керакли жавобни билиб берамиз.  Валлоҳу аълам!