Намоз пайтида фарзанди…

11:40 / 11.04.2017 | Савол | 1302
Ассалому алайкум! Одина опа! Қизим намоз ўқиётганимда олдимдан ўтади, кeлиб у ҳам сажда қилади,ташаҳҳудда кeлиб тиззамга ўтириб олади. Бу билан намозим бузилмайдими ёки савоби камаймайдими?
Одина опа қизимнинг ҳаққига дуо қилсангиз. У ҳам сизга ўхшашини, Аллоҳ суйган муслима бўлиб, Ислом дини ривожида хизмат қилишини ният қиламан. Қизимнинг исми Муаззам. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозингиз бузилмайди ва савоби ҳам камаймайди, ин шаа Аллоҳ. Аллоҳим Муаззамхонни солиҳаларимиздан қилсин, манфаатли илм берсин. Икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин!.