Ассалому алайкум! Ҳозиргина Шайх Ҳазратларининг никоҳ ҳақидаги маърузаларини тинглаб қолдим. Унда айтилишича, никоҳ қабул бўлишлиги учун бир эркак ва икки аёл ёки икки эркак гувоҳ бўлишлиги зарур экан. Икки аёл гувоҳ бўлган никоҳ ботилдир дейилган. Уч йил олдин турмушга чиққанман. Бизнинг никоҳимизда менинг ҳолам ҳамда уларнинг ҳолалари иштирок этганлар. Бизнинг никоҳимиз қабул бўлмаганми? Нега шу пайт никоҳимизни ўқиган домла буни бизга айтмаган? Фарзандим валади зино (айтишга тилим бормайди) ҳукмидами? Биз энди нима қилайлик?