Ассалому алайкум! Бир киши рўза ҳақида савол берганида Набийимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ора кун тут, бу энг афзал рўза. Бундан ортиғи бўлмайди, бу Довуд алайҳиссалом рўзалари" деганлар. Мен ҳам ора кун рўза тутишни ният қилдим. Бунда суннатга зиддият йўқми? Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари қаторидан чиқмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари тавсия қилган нарса қандай қилиб суннатга зид бўлади ёки умматдан чиқаради?