Ўқитиш ҳақида

11:46 / 11.04.2017 | Савол | 1364
Ассалому алайкум! Иссиқ-совуқ қилиш намоз ўқийдиган одамга ҳам таъсир қиладими? Уни кетказиш учун ўқитиш керакми? Тўғриси бундай ишлардан нафратланаман. Менга уйдагилар айтганларида ишонмайман. Аллоҳ хоҳламаса ҳеч нарса бўлмайди деб айтдим. Доим “Ихлос”, “Фалақ”, ва “Нос” сураларини ўқиб юраман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Айтганингиздек Аллоҳнинг иродасисиз ҳеч ким сизга зарар етказа олмайди. «Оятул курсий» ва Чорқуллар(«Ихлос», «Фалақ», «Нас»)ни ўқиб, ўзингизга дам солиб юринг. Валлоҳу аълам!.