Ассалому алайкум! 7 ойлик фарзандим оламдан ўтиб қолди. Фарзандим учун қандай дуолар қилай? Қуръон хатм қилаяпман. Унга ҳам бағишласам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ёшдаги бола мукаллаф бўлмагани сабаб унга амалларнинг савоби бағишланмайди. Фақатгина уни сиз учун фарат бўлишини сўраб дуо қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Аллоҳ сабр берсин!