Спиртли настойка қилинган дорини ичиш мумкинми?

14:30 / 13.07.2020 | Омина | 951
Ассалому алайкум! Онам жуда оғир касалликга дучор бўлдилар. Кўкрак ракидан даволанаётган эдилар, 3 чи химиядан кейин бош мияларида 6 см лик метастаза топишган. Онам жуда қаттиқ оғирлашиб қолдилар, шифокорлар бир ойга бормаса керак, деган эканлар. 1 ой тўхтовсиз қайд қилишдан мадорсизланиб қолдилар. Бир табиб ўсимликларнинг спиртли ичимликка солиб, настойка тайерлар экан, ракга қарши. Шу дорини ичишни бошлагандан кейин ростдан ҳам қайд қилишлари қолди. Лекин умуман гапирмай қўйдилар, овқат ҳам емаяптилар, манимча жуда оз ҳаётлари қолган. Шу настойка ни 1 чой қошиғида 3 маҳал бераётувдим. Лекин ҳозир ўйланиб қолдим, бирдан ўлим фариштаси келса, ўша спиртли дори таналарида туриши қандай бўлар экин? Мен ҳам Ёсин сурасини ўқиб дуо қилаяпман. Дорини тўхтатайми ёки давом эттирсам бўладими?
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифо берсин онангизларга. Бу касалликка фақат ўт-гиёҳлар билан даволанишни ўзи кифоя қилмайдику-я, уни тайёрлаган табибдан спиртсиз шаклини сўраб кўринг, балки сувда дамлама қилиб ичириш варианти бордир... Спиртли дорини тавсия қилмаган бўлардим... Валлоҳу аълам!