Ассалому алайкум! Кўпинча Қуръон тиловат қилаётган пайтим баъзи юмушларга чалғиб қоламан. Масалан овқат тагини ўчириш, қизимни тўсиш, “унга тегма, буни қилма” деб чалғийман ва келган жойдан давом эттириб ўқийман. Билмасдан нотўғри иш қилиб қўймаяпманмикин. Баъзида шу ишларим намоз вақтиям бўлиб туради. Масалан, гапирмайману, лекин пешин намозини оладиган бўлсам, 4 ракъат суннат ўқиб болиб қизимни тўсишим керак бўлиб қолади. Тўсмасам иштонига бажариб қўйиши мумкин. Шунақа ҳолатларда нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишлар жоиз. Валлоҳу аълам!