Таҳорат ҳақида

15:10 / 13.07.2020 | Muattaroy | 856
Ассалому алайкум! Мен узр соҳиби эканман(видиления). "Соҳиби узрлар ҳар намозга янгидан таҳорат оладилар" деган экансиз. Гап шундаки, мен ҳар фарз намозимдан кейин авваллари колдирган бир кунлик(беш маҳал) қазо намозларимни ҳам ўқиб олардим. Ўша фарз намозига олган таҳоратим билан қазо намозларимни ҳам ўқиб олсам бўладими? Ёки фарз намозимдан сўнг қазо намозларимга алоҳида таҳорат олишим керакми? Агар таҳоратни янгилаш керак бўлса бир кунлик(беш маҳал) қазо намозларимга бир марта таҳорат олсам жоизми ёки ҳар бир қазо намозимга алоҳида(яҳни беш марта) таҳорат оламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар намоз вақтида таҳорат янгиланади. Кейинги намоз вақти киргунича бошқа таҳорат бузувчи омиллар бўлмаса, таҳорат кетмайди. Шунинг учун ўша вақтдаги фарз намозидан бошқа исталганча қазо ва нафл нмозларни битта таҳорат билан ўқиш жоиз, шунингдек Қуръон тиловат қилиш ҳам.  Валлоҳу аълам!