Даъво

09:53 / 06.08.2020 | Сарвиноз | 476
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан ажрашяпмиз. Бир нафар қиз фарзандим бор, 4 ёшда. Адвокат менга ажрим вақтида эрингизни мол-мулки, яъни уйини 50%га даъво қилишингиз мумкин деди. Хўжайнимни уйи янги қурилган ва бунда мен фақат уста боққанман. Бир сўм ҳам қурилишга сарфламаганман. Эрими уйига қизимни келажагини ният қилиб, даъво қилишим шаръан жоизми? Гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариат бўйича ажрашган аёл эрдан уйнинг даъвосини қила олмайди. Унга бундай ҳуқуқ берилмайди. Чунки аёл эрга тегса, у учун уйни эри, ажрашса валийлари, бошқа эрга тегса, ўша эр таъминлаб бериши керак. Аммо фарзанднинг, жумладан саволдаги қиз таъминоти ота бўйнидадир, ҳатто ажрашиб кетса ҳам.  Валлоҳу аълам!