Судхўрлик

02:49 / 11.04.2017 | Савол | 1184
Ассалому алайкум! Қарзни фоизга келишилган. Ишим юришмай қолди шундан сўнг. Мен гуноҳи кабира қилганимни кеч англадим. Ҳозир мен ишламаяпман. Ҳақдор мени қаматиш ниятида уй сотилишини кутмоқчи эмас. Шунинг учун кредит олиб тўласам бўладими? «Аёл киши ишламаслиги керак, ишласа шу аҳвол бўлади» дейишди Ишласам ҳам гуноҳми? Аллоҳ мени гуноҳим учун кечирармикин? Маслаҳат беринг илтимос. Аллоҳ сиздан рози бўлсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Фоизга қарз олиб гуноҳга йўл қўйибсиз. Аллоҳга шукрки буни англабсиз. Энди гуноҳ устига яна гуноҳ қилмоқчимисиз? Фоиз устига фоиз қилиб? Ҳалол касб бўлса ва шариатга мувофиқ ҳолда ишланса гуноҳ бўлмайди. Аллоҳга астойдил тавба қилинг. Фоиз ишига умуман қайтманг. Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда қарзингизни узишга ҳаракат қилинг. Гуноҳларга надомат қилиб, тавба қилиб, дуо қилиб, ибодатда мустаҳкам бўлинса ва солиҳ амалларни кўпайтирса, Аллоҳ мағфират қилади, ин шаа Аллоҳ