Мумкинми?
12:59 / 11.04.2017 |
Савол |
1383
Ассалому алайкум! Ҳайз кўрган аёл тирноқ олиши, соч кесиши мумкинми? Жавобингиз учун катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Оламгирия»).
Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар (яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Афзали пок бўлиб олишдир. Валлоҳу аълам!.