Таҳоратсиз ухлаш

21:19 / 05.07.2020 | Shahzoda | 461

Ассалому алайкум! Бир телеграм тармоғидаги каналда "ким таҳоратсиз ухласа амал дафтарига кечаси билан гўрда ухлади, ҳар бир кириб чиқаётган нафаси эса ғийбат қилган билан тенг бўларкан. Таҳоратли ҳолда ухласа ётган жойи масжид ҳар олган нафасида зикр қилди деб ёзиларкан" дея ўқиб қолдим. Шу тўғрими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тўшагига пок ҳолатда ётса, то эснаб уйқуси келгунича Аллоҳ таолони зикр қилса ва шу кечада Аллоҳдан охират ва дунё яхшиликларини сўраса, Аллоҳ таоло унга яхшиликни беради», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари. Валлоҳу аълам!

https://savollar.islom.uz/s/41716