Истиҳоза

08:26 / 16.07.2020 | Si | 820
Ассалому алайкум! Агар ҳайз кўрдим деб ўйлаб 10 кун намоз ўқимай, рўза тутмай юрса ва лекин 10 кундан ошганда ҳам ҳайз кўрса, (яъни шубҳаланиб қолса, чунки худди ҳайз давридай оғриқ ва белгилари бўлса) бундай ҳолатда нима қилиш керак? Чунки намоз ўқий десам ҳаром бўлади деб қўрқаман, ўқимасан гуноҳ деб. Ҳайз билан истиҳозани фарқини умуман ажратиб бўлмаябди. Шифокорга ҳозир боришга, буни аниқлашга илож йўқ.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 10 кундан ортиғи истиҳоза, ажратиб бўлмаса ҳам. Валлоҳу аълам!