Рўмолни тўғри ўраш

13:10 / 11.04.2017 | Савол | 1815
Ассалому алайкум! 1. Рўмолни жағ билан ўраш кeракми? 2. Оёғ тўпиғидан пастки қисмни ёпиш кeракми, пайпоқ киймасдан юрса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг юзи ва икки кафти авратдир. Шу сабаб юз соҳани очиқ қолдириб, рўмолни сиз сўрагандек ўралади. Оёқнинг тўпиғидан пасти намозда аврат эмас, аммо намоздан ташқарида аврат эканлигини Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар. Валлоҳу аълам!.