Замонавий "фотосессия" ёки динсизлик!

17:57 / 16.07.2020 | Nigina | 995
Ассалому алайкум! Ҳозирги "замонавий" келин куёвлар тўйдан олдин фотосессия қилишаяпти. “Буни нима кераги бор” десангиз “ҳа, эсталикда. Тўйдан олдинги юришлардан” дейишади. “Келажак авлодларимиз учун эсталик қоладику” дейишади. Хўп энди масала 1томонданмас бошқа томондан кўрилсачи. Ўша фотосессияда ҳали маҳрам бўлмаган йигит-қиз қўл ушлашиб, бир-бирига ёпишволиб расмларга тушишади. Минг миллий либосдами у ёки европача кийимдами. Ўша ёпишиб тушган пайт ҳали никоҳсиз инсонларни ҳиссиётлари ўйнамаслигига ким кафолат беради? Ҳар ҳолда шариатда никоҳдан олдинги бунақа ҳолатлар мумкин бўлмаган. Тўғрироғи ҳаром амалмасми? Динимизда шунака ҳолатга қанақа тавсиями, маслаҳатми ёки қандайдир чекловлар беради?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! https://savollar.muslimaat.uz/savol/1155