– Ва алайкум ассалом! Қайнота ва қайнонага хизмат қилиш оят ва ҳадисларда очиқ келмаган. Лекин оят ва ҳадислардан уларни эъзозлаш ва уларга яхшилик қилиш кераклигини тушуниб олишимиз мумкин. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда қариндошларга, катта ёшдагиларга, ота-оналарга яхшилик қилиш, уларни эъзозлаш ва уларнинг ҳақлари ўз ифодасини топган. Қайнота ва қайнонадан яқин қариндош борми? Улар ҳам ота-она-ку. Уларнинг хизмати ҳақида гап айтилмаган бўлса ҳам, эрга итоат қилиш фарз. Агар эр хотинидан ота-онасига хизмат қилишни талаб қилса, хотин бу талабни сўзсиз бажариши керак бўлади, яъни бу фарзга айланади. Бундан бошқа далилга эҳтиёж ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!