Болаларда қовуғи бўшлиги ва уни сезмаслик

15:17 / 08.07.2020 | Fazilatxon Tohirova | 916

Ассалому алайкум! Қизим 5 ёшда. Қизим ухлаган вақтида қовуғи бўшаб кетаверади. Уйқуда умуман сезмайди. Авваллари кечаси ўзи уйғотар эди, энди умуман йўқ. Қовуғини ёғлаб ҳам кўрдим, кимдан нима эшитсам қилиб кўрдим, лекин фойдаси бўлмаяпти. Табибга олиб борганимда улар қизингиз қаттиқ чўчиган, миядаги айни шу, яъни сийишни буюрадиган нуқтасига таъсир қилган, дедилар. Неврапатологга ҳам олиб бориб текширтирдик, бу борада улар тайинли ҳеч нарса демадилар. Лекин муолажасини оляпти, 1 ойдан ошди, лекин натижа йўқ, сезмаяпти. Нима қилсам бўлади? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сайтда бу ҳақидаги саволга мақола кўринишида жавоб йўллаганман. (Энурез ҳақида.) Шу билан танишиб чиқинг. Бир ойда яхши бўлиб кетадиган ҳолат эмас бу.