2 ҳафталик ҳомила

02:42 / 17.07.2020 | Muhammad | 1204
Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. 2 та фарзандимиз бор. Яқинда 3-сига ҳомиладорлигимни билдим(чамаси 2 ҳафталик). 5 йил ичида 3 марта ҳомиладор бўлганимгами билмадим, шу сафар ўзимни жуда оғир ҳис қилаяпман. Уй ишларига ҳам базўр улгураяпман. Мадорим қуриб кетаяпти. Соғлигимга зарар етиб қолса, кейин қийналишимни ўйлаб қўрқяпман. Ҳомилани олдириб юборсам гуноҳкор бўлмайманми, нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Излаш хизматидан фойдаланинг.