Қайнагачим менга қайнона

08:49 / 02.08.2020 | Muhlisa | 649
Ассалому алайкум! Яқинда қайнагачим эрлари билан урушиб келдилар. Бир ойга яқин биз билан яшаяпти. Биз ҳар куни ишга боришлари учун йўл ҳаққи берамиз, келгунларича иккита ўғилларга қарайман. Уларни чўмилтираман, кирларини юваман. Ишга кетганларидан кейин ўринларини тозалаб ўтираман, лекин шунда ҳам мени ёмон кўрадилар. Ҳозирда карантинда, ишга бормаяптилар. Ҳар битта ишимдан айб топиб, мени ерга урадилар. Ўтирсам ҳам, турсам ҳам ёқмайман. Пиширган овқатимдан, ҳатто дамлаган чойимдан ҳам айб топиб урушадилар. Эримга, катта қайнагачимга мени ёмонлайдилар. Бошимда қайнонам йўқ қийналяпман. Эримку мени тушунадилар, лекин қолганлар мен ҳаққимда нима хаёл, билмайман. Сиздан илтимос менга маслаҳат беринг. Кун сайин руҳий аҳволим оғирлашяпти, асабийлашганимда лабларим, қўл-оёғим увушиб, сезмай қолаяпман. Қайнагачим менга қайноналик қилишларига қанчалик ҳақлари бор?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга қайноналик қилишга умуман ҳаққи йўқ. Ишини ўзи қилсин, болаларига ҳам ўзи қарасин. Агар бирор жанжал чиқарадиган бўлса, сиз хотиржамлик билан бундай қилишига нима асоси борлигини сўранг. У бу ким орага аралашса, сиз уни ҳурмат қилишингизни айтиб, унинг сизга бундай муносабат қилишга ҳаққи йўқлигини айтинг. Ва хотиржам бўлинг.  Валлоҳу аълам!