«Пасха» байрами ҳақида

20:37 / 09.03.2017 | Савол | 2455
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Одинахон опа, минг бор узр сўрайман. Агар савол такрорий бўлса. Бир қўшнимиз пасха байрамига атаб пиширган тухум ва пишириқларидан олиб чиқди. Шундай ҳолатларда нима қилиш лозим. У нарсаларни истеъмол қилиш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ушбу нарсаларни истеъмол қилиб бўлмайди. Лекин кўнгил учун олиш ва бошқа кимса (мусулмон бўлмаган) ларга бериб юбориш керак. Валлоҳу аълам