Ассалому алайкум! Барчамизга маълум бугунги кунда ижтимоий сайтлардан барчамиз фойдаланамиз. Фасебоок, Телеграм ва.ҳ.к. Фойдаланиш давомида Фасебоокларда ҳар хил гуруҳлар мавжуд ва у гуруҳ аъзолари томонидан турли хил постлар улашилинади. Мен динимизга оид гуруҳлардан келадиган расмли постларни айримларини ўзим учун сақлаб оламан. Худди шунақа ҳолат баъзан телеграмда ҳам бўлиб туради. Бу қанчалик тўғри? Уларни сақлашдан аввал эгаларидан сўраш керакми деб ўйлаб қолдим. Олдиндан каттакон раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Сақлаш жоиз. Чунки пост эгалари буни қўйганларидан кейин одамлар томонидан сақланишини билган ва рози бўлган ҳолда қўядилар. Илло сақлашга рухсат йўқ, деб очиқ айтилган бўлса, сақланмайди. Валлоҳу аълам!