Ассалому алайкум! Аммамнинг ўғли билан бир-биримизга кўнгил қўйганмиз ёшликдан. Оиласи ҳавас қиладиган зиёли, илмлари кучли. Намоз ўқийман. Аммам совчиликка келдилар, лекин отам бермаяптилар. Ўткан кунлардан қолган хафачилик юзасидан. Уларнинг эрларига нисбатан (лекин у киши ўткан йил вафот этганлар). Отамга кўнглим борлигини билдирсамам, “олдин мени ўлдир кейин турмушга чиқавер” дедилар. Отам мени замонавий, мансабдор инсонга турмушга бермоқчилар, лекин мен буни хоҳламаяпман. Нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Рози бўлгунича сабр билан кутинг. Валлоҳу аълам!