Вақт зиқлигида таяммум

10:00 / 07.08.2020 | Hayotjon | 612
Ассалому алайкум! 1) Баъзан бобдод намозига уйқудан турилса, қуёш чиқишига озгина қолган, "таҳорат олсам намоз вақти чиқиб кетади" деган фараз устун бўлса, зудлик билан таяммум қилиб бомдодни ўқиш мумкинми? 2) Айни шу ҳолатда (яъни вақт чиқиб кетишидан қўрқиб таяммум ила) бомдоднинг суннатини ўқимай фарзи ўқилса, қуёш найза бўйи кўтарилгач суннати қазо қилиб ўқиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бизнинг мазҳабда бундай ҳолатда таяммум қилиш жоиз эмас. Намоз вақти чиқиб кетса ҳам таҳорат қилиб намоз ўқилади.  Валлоҳу аълам!