Эр ва хотин

02:55 / 11.08.2020 | Umida | 937
Ассалому алайкум! Агар аёл эрини рози қилиб дунёдан ўтса жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киришга рухсат бўлар экан. Аммо аёли минг сабр қилиб эрини айтганидан чиқмай йиллар давомида унга итоат қилса-ю, лекин эри шунда хам рози бўлмасачи, ёки акси эри аёлидан рози, аммо аслида аёли бесабр ёмон хислатларга тўла бўлсачи? Бу ҳолатда қандай ҳисоб-китоб қилинади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноҳақдан бўлган норозиликни Аллоҳ инобатга олмайди. Эр сабри учун ажр олади. Аёл ёмонлиги учун жазосини олади. Буни Одил Зотнинг Ўзи билади ва Ўзи ҳукм қилади.  Валлоҳу аълам!