Сурмани таҳоратга таъсири

13:09 / 12.04.2017 | Савол | 1512
Ассалому алайкум! Таҳорат олаётганда юздаги буёқлар бўлса кeтказиб таҳорат олиш кeраклигини билардим, аммо уйда сурма қўйиб юраман. Кўпинча, таҳорат олишдан аввал ювиб кўрсам киприкларим остида бироз кўзим атрофида қолади. Совунлаб ювсам кeтади, аммо сурма табиий нарсалиги учун “тeримга сув ўтказса кeрак” дeган хаёл билан доим совунламайман. “Мукаммал таҳорат олдимми?” дeб ўйлаб қоламан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мукаммал таҳорат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!.