Ўқишга шижоат

21:23 / 17.07.2020 | Nigora | 1077

Ассалому алайкум! Ёшим 14 да. Менда аввал ўқишга бўлган қизиқишим, шижоатим кучли еди. Ўқишга, тиллар ўрганишга жуда қизиқар эдим. Лекин ҳозир негадир сўнди. Телефонга ўйин юклаб олдим. Фақат шуни ўйнаб ўтирибман. Қолган вақтимни ухлаш билан ўтказяпман. Билмадим, нимага шундай бўлиб қолдим, карантин бўлганигами? Ўқишга шижоатимни тиклашни истайман. Бундан 10 кунча олдин кўп дарс қилардим, сўзлар ёдлар эдим. Орада ўқув марказимиз очилиб кейин яна ёпилди. Балки шунинг учун шундай бўлиб қолгандирман. Илтимос, менга маслаҳат беринг, қандай қилиб ўқишга шижоатимни қайтаришим мумкин? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Илм олиш ва ривожлантириш учун доимий ӯзингизга мотивация бериб туришингиз керак. Сиз эса ӯйин юклаб олиб бироз орқага силжиб қолган кӯринасиз. Аммо бу қӯрқинчли эмас. Яна шижоатингизни тиклаб олсангиз бӯлади .
Бунинг учун :
1.Илмингизни зиёда қилишини сӯраб Аллоҳга кӯпроқ  дуо қилинг.
2.Эрталаб барвақт туринг ва тоза ҳавода тез юришга чиқинг.
3.Ӯзингизга ният дафтарини тутиб, кунлик иш режангизни тузиб чиқинг ва шу режага амал қилишга ҳаракат қилинг.
4.Цинк моддасига бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. 

 Валлоҳу аълам!