Мусулмон бўлмаган йигит билан никоҳ

20:39 / 09.03.2017 | Савол | 1782
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Сизга ва сизнинг оила аъзоларингизга Аллоҳдан улкан сабр сўрайман. Улуғ устозимиз ва динимизнинг буюк ҳазрати бўлган отажонингизнинг Аллоҳ охиратларини обод қилиб, жаннатнинг Фирдавс боғларидан жой ато этсин. Саволим шундан иборат: Мен хорижда ҳам талабаман, ҳам мактабда дарс бераман. Мен билан бир ғайридин инсон оила қуриб, аҳли мусулмон сафига кириш ва шаръий тарзда гўзал оила қуриш ниятида эканини айтиб, мени ноқулай ҳолга солди. Динимизда ҳам шаръий никоҳланиш одоблари, қоидалари борлиги, унга итоатда бўлиб, оила қуришда насл-насаб ҳам катта аҳамият касб этиши баён қилинган. Аллоҳ йўлида, динимиз, қолаверса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари сони яна биттага кўпайишига сабабчи бўлиб, шаръий йўл билан оила қурсам, динимизга хилоф иш қилган бўлмайманми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дуоларингизни Аллоҳ истижобат айласин. Омин. Мазкур киши мусулмон бўлмай туриб, сиз унга турмушга чиқа олмайсиз. Шариатимизда муслима аёлнинг мусулмон бўлмаган кишига никоҳланиши тақиқланган. Агар мусулмон бўлса, айтганингиздек, гўзал ният ва яхши мақсадда оила қуришингиз мумкин. Валлоҳу аълам