Қазо намози

13:10 / 12.04.2017 | Савол | 1346
Ассалому алайкум! Қазо намозларим жуда кўплигидан саноғини билмайман. Ошиғи билан кўпроқ ўқисам гуноҳкор бўлмайманми?
Жума намозининг ҳам қазоси борми ёки ўрнига пeшин қазо қилинадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тахминан ўқийверасиз. Ортиғи гуноҳ бўлмайди, нафл бўлиб савоби бор, иншааллоҳ. Жума намозининг қазоси пешин намозингиз қазоси бўлади. Валлоҳу аълам!.