Ассалому алайкум! Ҳар фарз намозларимиздан сўнг "Оятал курсий" ни ўқисак Ин шаа Аллох жаннатга киритилишимиз ҳақида кўп ўқидим, эшитдим. Ҳар намозимизни тугатиб, қўлимизни дуога очиб, дуоларимизни қилиб бўлгач ўқисак тўғрими ёки масалан: бомдодни 2 ракъат фарзини ўқиб бўлиб, ўнг ва чап елкага салом бериб бўлганданоқ "Оятал курсий" ўқиладими? Пешинни 4 ракъат фарзини тугатиб, 2 ракъат суннатни бошлашдан олдин "Оятал курсий" ўқийликми?
– Ва алайкум ассалом! Намозлардан кейинги зикр ва дуолар ўқиладиган вақтда ўқилади, яъни бир маҳал намозни тамоман тугатиб бўлгандан кейин бошқа ишга киришиб кетмай туриб. Валлоҳу аълам!