Фарзандларим

10:59 / 13.08.2020 | Madinaxon | 452
Ассалому алайкум! 2 нафар фарзандим бор. Эримнинг биринчи турмушидан 1 нафар фарзанди бор. Унга алимент тўлайди. Эрим яхши жойда ишлайди. Ойлигидан алиментга бўлинаётганда менинг фарзандларим ҳисобга олинмайди. Шу нарса тўғрими? Менинг фарзандларимнинг ҳам ҳаққи борми бунда?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ва фарзандларингиз билан бирга яшаётган, сизларни таъминлаётган бўлса, сизларга нима учун яна алимент бериши керак? Алимент у боланинг ҳаққи. Отаси онаси билан ажрашиб кетиб боласига қарай олмагани учун алимент ундирилади. У ота риоятидан маҳрум бўлган бола ҳаққи, унда боладан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.  Валлоҳу аълам!