Ассалому алайкум! Тўрт нафар фарзандим бор: 8, 6, 3 ёш ва 9ойлик. Динимизга меҳр уйғотиш, кўпроқ маълумот бериш учун афсуски менда етарлича маълумот йўқ. Улар дин ҳақида жуда кўп савол беришади. Китоб ўқиб берсам мароқ билан тинглашади. Айнан болажонлар учун ёзилган, Қуръондан, пайғамбарларимиздан ҳикоя қиладиган адабиётлар ўқиб берсам дейман, аммо топа олмаяпман. Инглиз, рус тилларида бундай адабиётлар бор экан. Ўзбек тилида ҳам борми? Болаларимга яна қандай китоблар ўқиб берай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳали бир тайинли китобни билмайман. Аммо муслимаат.уз сайтимизда фарзанд бўлими бор. Шу билан бирга мураббия хизмати ҳам мавжуд. Яна, форумимизда фарзанд тарбиясига оид маълумотлар бор. Валлоҳу аълам!