Қазо намози

11:55 / 13.08.2020 | ... | 573
Ассалому алайкум! Намоз ўқиётган пайтида қазо намози эсига тушиб қолса намози бузилиб аввал қазо намоз ўқилишини биламан. Аммо намозни бир рукнини ўқиб бўлгач иккинчи рукнини бошламасдан, яъни намознинг ташқарисида қазо намози эсига тушиб қолса намозни тугатиб сўнг қазо намоз ўқиладими ёки қазо намоз ўқилиб сўнг намоз бошидан ўқиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Вақтий намозни ўқиётганда қазо эсга тушиб қолса намози бузилиши соҳиби тартиб бўлган кишиларга хос ҳукм. Агар соҳиби тартибда шу ҳолат бўлса, намози бузилади. Бузилади, дейилиши уни давом эттириб бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.

Илло, вақт тор бўлиб қолса ёки унутса, ёхуд олтитадан зиёда бўлса, бундан мустасно.
Тартибга риоя қилиш уч сабаб ила соқит бўлади:
1. Вақтли намознинг ўтиб кетиш хавфи.
2. Қазоларнинг олтидан кўп бўлиши.
3. Адо пайтида қазони унутиб қўйиш.
Агар қазо намозлар ададини билиб бўлмайдиган даражада кўп бўлиб кетса, зиммасидагини адо қилганига кўнгли тўлгунча қазони ўқийди. Ўзига осон бўлиши учун аввалги ўқимаган намозини ва охирги ўқимаган намозини тайин қилиб олиб, ўшанга қараб ўқийверади.
Бошқа намозлар қатори, қазо намозини ҳам қуёш чиқаётганида, қиёмда турганида ва ботаётганида ўқиб бўлмайди.
Аммо бомдод ва асрдан кейин нафл ўқиш мумкин бўлмаса ҳам, қазо ўқиш мумкин.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

 Валлоҳу аълам!