Уч талоққа йўл борми?

11:39 / 13.08.2020 | Чарос Халимова | 6282
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан ажрашганман. Бир нафар фарзандимиз бор. Улар менга жавобимни телефон орқали маст ҳолатда “3 талоқсан” деб айтган. Ҳозир энди бирга яшайман деяптилар. Шунга йўл борми? Яқинда интернетда 1 тадан 3 марта айтса кейин 3 талоқ тушади, бирданига 3 талоқсан деса йўли бор деб эшитиб қолдим. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Ўзи уч талоқ қилган аёл.

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан).

 Валлоҳу аълам!