Хуфтон вақти

11:30 / 13.08.2020 | Ali Pusat | 575
Ассалому алайкум! Россияда ишлаймиз. Муслим тақвим бўйича Ҳуфтон намози соат 23:45да, Бомдод эса 03:30да. Акам Ҳуфтонни 23:45да ўқисам ора кунда Бомдодга туролмай қолаяпман деди. Бир илми бор одамдан сўраган эканлар Ҳуфтонни Шом вақти кириб бўлгач ярим соатдан кейин ўқисангиз бўлади дебди. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. 

عَنْ أَبِي ذَرٍّ t قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ r: «كَيْفَ أَنْتَ إِذَا كَانَتْ عَلَيْكَ أُمَرَاءُ يُؤَخِّرُونَ الصَّلَاةَ؟» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، فَمَاذَا تَأْمُرُنِي؟ قَالَ: «صَلِّ الصَّلَاةَ لِوَقْتِهَا، فَإِنْ أَدْرَكْتَهَا مَعَهُمْ فَصَلِّ، فَإِنَّهَا لَكَ نَافِلَةٌ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ الْأَرْبَعَةِ.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сенга намозни кечга сурадиган амирлар бош бўлиб қолса нима қиласан?» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга нимани амр қиласиз?» дедим.

«Намозни вақтида ўқи. Улар билан уни топиб қолсанг ҳам ўқийвер. У сенга нафл бўлади», дедилар».

Тўрт «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.

("Кифоя" китобидан )

عَنْ عَلِيٍّ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: يَا عَلِيُّ، ثَلَاثٌ لَا تُؤَخِّرْهَا: الصَّلَاةُ إِذَا أَتَتْ، وَالْجَنَازَةُ إِذَا حَضَرَتْ، وَالْأَيِّمُ إِذَا وَجَدْتَ لَهَا كُفْؤًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.

1029. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Али, уч нарсани кечиктирма: (вақти) келганда намозни, ҳозир бўлганда жанозани ва тенгини топганинг­да эрсиз аёл-қизни», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса ҳақида сўз кетмоқда:

1. Намоз.

Намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Уни мутлақо кечиктириб бўлмайди. Фақат унутиш ёки ухлаб қолишгина узр бўлиши мумкин, бошқа узр йўқ. Намозни вақтида ўқиш лозим.

(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан )

 Валлоҳу аълам!