Гуноҳ эмасми?

01:04 / 15.08.2020 | Musilima | 925
Ассалому алайкум! Кичик ўғлим яқинда 3 ёшни тўлдиради. "Мен ҳам намоз ўқийман" деган китобимни Ёсун сураси ёзилган жойини йиртиб қўйипти. Кейин жаҳл устида ўғлимни қўлларига урдимда китобни скотчладим, лекин баъзи ҳарфлар жойидан сал силжиб кетибди. Шу воқеадан буён кўнглим нотинч. Боламни шу қилган иши унга ҳеч қандай таъсир қилмайдими? Боламга гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У мукаллаф эмас. Гуноҳ бўлмайди.  Валлоҳу аълам!