Қуръонда бахт сўзи

08:46 / 17.08.2020 | Maqsuda | 1340
Ассалому алайкум! Бахт сўзи Қуръонда бир марта келган экан. Қайси сура ва қайси оятда келган?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Ҳуд 105. У келган кунда У Зотнинг изнисиз ҳеч бир жон гапира олмас. Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир.

Ҳуд 108. Бахтли қилинганлар жаннатдадирлар. Модомики, осмонлару ер бор экан, улар унда мангу қолувчидирлар. Роббинг ҳоҳлаганлар мустасно. Бу кесилмас атодир.

("Тафсири Ҳилол" китобидан. Ҳуд сураси, 105, 108-оятлар) 

Валлоҳу аълам!